VOQEA SURASI

    2594

    ВОҚЕА СУРАСИ ( араб. – қиёматнинг номларидан бири). Маккада Тоҳа сурасидан кейин нозил бўлган. У 96 оят, 378 калима ва 1703 ҳарфдан иборат. Муфассал сура­
    лардан. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 56-­сура.

    Сурада қиёмат қойим бўлганда рўй берадиган муд­ҳиш ҳодисалар баёнидан бошлаб, охиратда мўмин банда­лар га бериладиган мукофотлар, яъни жаннат неъматла­ри, шу нингдек, кофирларнинг жазоси, уларга бериладиган дўзахдаги азоб­уқубатлар баён этилади.
    Бу сурада қиёмат қойим бўлиши ва ўша пайтда рўй берадиган даҳшатли воқеа­ҳодисалар, тоғларнинг учиши, ернинг ларзага келиши, ердаги ҳолат остин­устун бўлиши батафсил ҳамда у кунда кишилар уч тоифага бўлиниб қолишлари ҳақида хабар берилади ва сура давомида ҳар бир тоифанинг оқибатлари баён қилиниб, уларга тайёрлаб қўйилган жазо ва мукофотлар ҳақида хабар берилади.
    Ўнг томон аҳлига хизматчилар, ҳурлар, мевалар, қуш гўшти кабилар берилиши айтилган. Чап тараф эгаларига эса, шамол, қайноқ сув ичишлари, қора тутун, соясиз, фойдасиз жойларда заққум дарахтидан ейишлари айтилган.Аллоҳнинг борлиги, ягоналиги ва қудрати, инсонни яратишдаги, набототни ўстиришдаги, ёмғир ёғдиришида­ги ҳамда бошқа ишлардаги тадбирлари ҳақида сўз боради. Ўзидан олдинги «ар­Раҳмон» сурасининг мавзуи ва услуби давом этган дейиш мумкин.
    Шунингдек, бу сурада дўзах даҳшатлари ва жаннат манзаралари батафсил тасвирланади ҳамда охират ҳаёти­ни инкор этувчи кимсаларга ҳеч рад қилиб бўлмайдиган ҳужжатлар билан жавоб берилади. Сура хотимасида юқорида зикр қилинган ҳар бир хабар аниқ ҳақиқат эканлиги яна бир бор таъкидланиб, барча
    мўмин­мусулмонларни Улуғ Аллоҳ таоло номини поклаб­тасбеҳ айтишга амр этилади.
    «Воқеа» қиёмат номларидан бўлиб, суранинг биринчи оятида тилга олинган ва унга исм бўлиб қолган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал-­Қуръон.
    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index