YASIN SURASI

    287

    ЙАСИН СУРАСИ (араб. – Йа, Син, ҳуруфи муқатта от). Маккада нозил бўлган. 83 оят, 729 калима ва 3000 ҳарфдан иборат. Тартиб рақами бўйича Қуръонда 36-­сура.

    Сурада Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг ҳақиқий пай­ғамбар эканликлари, Исо (алайҳиссалом) томонидан Ан­токияга (Византиянинг қадимий шаҳри) юборилган элчи­ларнинг воқеалари, Ҳабиб Нажжор исмли шахснинг имон йўлида қурбон бўлиши, Қуёш, Ой, юлдузларнинг илоҳий қонуният асосида фаолият кўрсатиб туриши, шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлининг қиёмат кунидаги ҳолатлари, тавҳид, қайта тирилиш ҳақлигига далолат қилувчи оятлар баён этилган.Маккий суралардан бўлгани учун асосий эътибор эътиқод, қайта тирилиш, Аллоҳнинг ваҳдонияти, пай­ғамбарлик масалаларига эътибор қаратилган.
    У Қуръони каримга қасам­ла, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳақ пайғамбар эканликларини тас­диқлаш билан бошланиб, сўнгра у Зотни ёлғончи қилган
    Қурайш кофирлари ва уларнинг топажак оқибатлари ҳа­қида хабар беради. Сурада Аллоҳ таолонинг бир қишлоққа (тафсирларда Антокия шаҳрига) юборган пайғамбарлари ва шаҳар аҳли уларни ёлғончи қилганлари сабабли ҳалокатга дучор бўлганлари тўғрисида ҳамда ўша ердаги имон келтир­ганлиги шарофатидан Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўл ган бир солиҳ банда (тафсирларда Ҳабиб Нажжор исмли киши) ҳақида ҳикоя қилинади.
    Шунингдек, ўқувчи эътибори қуриб ётган ерга ҳаёт кириши ва кеча билан кундузнинг алмашиб туришидаги; Ой ва Қуёшдек улкан сайёраларнинг бирор сония тиним билмасдан ўз йўлларида ўта нозик интизом билан айла­ниб, нур сочиб туришларидаги Аллоҳнинг қудратига дало­лат қиладиган жиҳатларга қаратилади.Қиёмат куни ва унинг даҳшатлари, сур чалиниб, ўликларнинг тирилиши, уларнинг маҳшарга тўпланиши, кишиларнинг мўмин ва кофирга ажратилиши, уларга мукофот ва жазо берилиши, имон ва тақво аҳли учун ҳозирлаб қўйилган жаннат манзаралари ниҳоятда жонли лавҳаларда чизиб берилади ва кофирларнинг тиллар соқов бўлиб, қўллар тилга кирадиган, оёқлар гувоҳлик берадиган қиёмат кунидаги ҳодисалар сурада баён қилинади. Сура ўзининг илк ояти «Йасин» номи билан аталган
    бўлиб, унинг Қуръони каримда тутган ўрни­мартабаси ҳақида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан мана бундай ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. У зот: «Ал­батта ҳар бир нарсанинг қалби бордир. Қуръоннинг қал­би «Йасин» дир. Мен бу сурани умматимдан ҳар кишининг қалбида бўли шини истар эдим» (Имом Баззор ривояти) деган эканлар. Бошқа ҳадисда: ««Йасин» Қуръоннинг қал­бидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», дейилган (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривояти).
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­руҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index