ZAKARIYO (alayhissalom)

    58

    ЗАКАРИЁ (алайҳиссалом) – Қуръони каримда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Тўлиқ исмлари Закариё ибн Ладан ибн Муслим ибн Садуқ ибн Ҳашбон ибн Довуд ибн Сулаймон ибн Муслим ибн Садиқа ибн Бархиё ибн Балъата ибн Ноҳур ибн Шалум ибн Баҳфошот ибн Айноман ибн Раҳиом ибн Сулаймон ибн Довуд (алайҳиссалом)дир. Закариё (алайҳиссалом) Бани Исроил қавмидан чиққан пайғамбарлардан бири. У зот
    милоддан аввалги 100-­йилда туғилиб, милодий 20-­йилда вафот этганлар.
    Қуръони каримда Закариё (алайҳиссалом)нинг номла­ри Оли Имрон, Анъом, Марям ва Анбиё сураларида 7 марта келтирилган. Жумладан, қуйидаги оятда бундай де йи лади:
    «Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсни (ҳам ҳидоятга йўл ладик).
    Ҳаммаси солиҳлардандир» (Анъом, 85). Манбаларда келтирилишича, Закариё (алайҳиссалом) Бани Исроил қавмини Аллоҳга ибодат қилишга чақирди­лар. Аммо ўша вақтда Бани Исроил ҳаддан ташқари туғён­га кетиб, Закариё (алайҳиссалом)га жуда кўп душманлик қилдилар. Закариё (алайҳиссалом) яҳудийларнинг «Ҳайкал» деб номланган асосий ибодатхонаси бошлиғи эдилар. У зот ибодатхонага назр қилинган жиянлари Марямни ўз кафилликларига олдилар. Бу борада Қуръони каримда бундай дейилади: «Бас, Парвардигори уни (Марямни назрликка) яхши қабул этиб, яхши парвариш қилди ва Закариё қарамоғига топширди» (Оли Имрон, 37).
    Марямни ўз қарамоғига олиб, тарбия қилган Закариёга бир гуруҳ яҳудийлар зинокорлик туҳматини уюштириб, уни ўлдирмоқчи бўладилар. Моҳир дурадгор бўлган Закариё (алайҳиссалом) қочиб, бир дарахтнинг кавагига кириб яшириниб оладилар. Иблис уларга йўл кўрсатиб топиб бергач, дарахтга қўшиб Закариё (алайҳиссалом)ни арра­лаб ўлдирадилар.
    Закариё (алайҳиссалом)нинг ёшлари 92 (баъзи ри во­ятларга кўра, 99, 120)га етган бўлса­да, Аллоҳнинг ҳикмати ила бефарзанд эдилар. Аммо, у зот ноумид бўлмадилар.
    Ўзлари ва хотинларининг ёшлари ўтиб қолган бўлса ҳам, сабр ила Аллоҳдан фарзанд сўрайвердилар: «Ўша жойда Закариё Раббига илтижо қилиб, деди: “Раббим, менга
    (ҳам) ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақи қат, Сен дуони эшитувчидирсан”» (Оли Имрон, 38). Бу воқеа бошқа оятда бундай баён этилади: «Закариёнинг: “Эй,
    Раббим! Мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт!) Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан”, – деб нидо қилган пайтини (эсланг!)» (Анбиё, 89). Шунда Закариё (алайҳиссалом)га Аллоҳ таоло фарзанд ато этди ва унинг исмини Ўзи Яҳё деб қўйиб, улуғ пайғамбарлар дан қилди: «Сўнгра, масжидда туриб намоз ўқиётганида, фаришталар унга нидо қилиб, дедилар: “Аллоҳ сенга Яҳё (исмли фарзанд) хушхабарини бермоқда-ким, у Аллоҳнинг сўзини тасдиқ этадиган, (ўз қавмига) пешво бўлиб, (шаҳватлардан) ўзини тиядиган солиҳ пайғамбарлардан (бўлур)”» (Оли Имрон, 39).
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур; Имодуддин Абулфидо Исмоил ибн Касир. Қисас ал­анбиё (Доктор Абдулҳай Фармовий тадқиқи); Жалолиддин Сую­тий. Ал­Итқон. Доктор Салоҳ Холидий. Ал­Қисас ал­қуръ­оний. Ж. III; Раҳматуллоҳ қори Обидов. Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир (Қуръони каримда пайғам­барлар сиймоси). Биринчи китоб; Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю. Ҳадис ва ҳаёт 20­жуз (Анбиёлар қиссаси). Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю. Тафсири Ҳилол 5­-жуз.

    С. Сиддиқов

    « Back to Glossary Index