ZALZALA SURASI

    73

    ЗАЛЗАЛА СУРАСИ (араб. – зилзила, ер қимирла­ши). Мадинада Нисо сурасидан кейин нозил бўлган. У 8 оят, 35 калима ва 149 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан.
    Тартиб рақами бўйича Қуръонда 99-­сура. Сура дастлаб қиёмат қойим бўлган кунда Ернинг жунбушга келиб қимирлаши, титраб­ёрилиб, тилга кириши ҳақида ва номаи аъмол тасвирланган. Қайта тирилиш ва ҳисоб­китоб зикр этилган.
    Сўнгра у кунда дунёда қилиб ўтилган бир зарра мисо­ли яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам бежазо қолмаслиги баён қилинади. Суранинг номи унинг биринчи оятидан олинган бў либ, «Залзала – Зилзила» деб номланган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­-ровҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index