ZORIYOT SURASI

    23

    ЗОРИЁТ СУРАСИ ( араб. – ҳайдовчилар, яъни булутларни ҳайдаб юрувчи шамоллар). Маккада Аҳқоф сурасидан кейин нозил бўлган. У 60 оят, 360 калима ва 1239 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб рақа­ми бўйича Қуръонда 51­сура.
    Сура аввалида Аллоҳ таоло Ўзи яратган тўрт нарса номи билан қасамёд қилиб, охират диёри ва ундаги жазо­ мукофот ҳақ эканлигини таъкидлайди ва инсонларга нотаниш бўлган у сирли оламнинг сир­синоатини – кофир­ларни ютишга ҳозир бўлиб кутиб турган жаҳаннамни ва мў минларга мунтазир кўз тутиб турган жаннатини таъ­рифлаб, Ўз бандаларини огоҳлантиради.Сурада Аллоҳ таоло Ўз бандаларини охиратдан огоҳ этиб, эзгу амал билан унга ҳозирлик кўриш лозимлиги­ни таъкидлайди. Ислом ақидаси асослари, ваҳий, пайғам­барлик, қиёматдаги ҳисоб­китоблар баён қилинган.
    Бу сурада ҳам ўз қавмининг имон келтирмаётганидан Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га тасалли ва барча инсонларга ибрат бўлиши учун у кишининг салаф­лари бўлмиш ўтган пайғамбарлардан Иброҳим, Лут, Мусо, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ (алайҳиссалом)ларнинг ва уларни ёлғончи қилганлари сабабли турли азобларга дучор бўлган қавмлар ҳақидаги ибратли қиссалар мухтасар ҳолда зикр қи линган.
    Сура инсон ва жиннинг яратилишидан кўзда тутилган ягона мақсад уларнинг Аллоҳни таниб, Ўзига ибодат қилиб ўтишлари эканлигини, динсизларнинг охиратда оладиган азоблари тўғрисидаги хабарни таъкидлаш билан хотима топади.
    Бу сура ўзининг илк оти «Ва­з­Зориёт» сўзи билан қасамёд этилиб бошлангани сабабли сурага шу ном қўйилган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони
    карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар-­ровҳ ва­р­райҳон фи
    ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index