ZUHO SURASI

    77

    ЗУҲО СУРАСИ ( араб. – чошгоҳ вақти). Маккада Фажр сурасидан кейин нозил бўлган. 11 оят, 40 калима ва 142 ҳарфдан иборат. Муфассал суралардан. Тартиб ра қа ми бўйича Қуръонда 93-­сура.
    Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ота­онадан жуда ёш етим қолганларида боболари Абдулмутталиб, унинг вафотидан кейин амакилари Абу Толиб ўз қарамоғ-­ларига олиб, тарбия қилганларига ишорат қилинган.Ривоятда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ваҳий бир муддат узилиб қолади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ташвишга тушиб маҳзун бўладилар, душманлар эса «Муҳаммаднинг Раббиси унга ғазаб қилди ва тарк этди», дейдилар. Шунда бу сура Муҳаммад (соллал­-лоҳу алайҳи ва саллам)га хос тарзда нозил қилинган. Сура бошдан охиригача Аллоҳнинг марҳамати, ўз Пайғамба­рини шарафлаши ва улуғлаши акс этган. Пайғамбар (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қадрлари улуғлиги алоҳида таъкидланган. Сўнгра у кишига илоҳий йўл кўрсатилади. Сура ўзининг илк ояти билан «Ваз­-Зуҳо – Чошгоҳ вақ­тига қасам», деб номланган.
    Ад.: Қуръони карим маъноларининг таржима ва таф­сири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур; Тафсири Ҳилол. Шайх Муҳаммад Содиқ М.Ю.; Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур; Муҳаммад Амин ибн Абдуллоҳ Ҳаририй. Тафсир ҳадоиқ ар­руҳ ва­р­райҳон фи ровабий улум ал­-Қуръон.

    Д. Муродов

    « Back to Glossary Index