#Ҳикмат ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОСОН, ТЕЗ ҲАМДА КЎП САВОБГА ЭРИШИШ МУМКИН? Инсоннинг елкасидаги икки фаришта унинг яхши ва ёмон амалини ёзиб боради ҳамда бу амаллари қиёмат куни тарозуда ўлчанади. Ҳар қандай инсон охиратда яхши амаллари тарозуда оғир келишини хоҳлайди. Аллоҳ таоло ҳам бандаларига раҳм қилиб уларга осон ва кўп миқдорда савобга эга бўлиш йўлларини ўргатган… 🏼Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар: «Икки калима борки, тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюмлидир:«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм» (Аллоҳни поклайман ва Унга ҳамд айтаман, Буюк Аллоҳни поклайман)» (Бухорий: №4606, Муслим: №2694). Бу зикрнинг фазилатлари кўп бўлиб, улардан бир қанчасини санаб ўтамиз: 1) мезонда оғир келиши 2) Раҳмонга маҳбуб экани 3) кўплаб нафл амалларнинг ўрнини босиши 4) иймонинг мустаҳкамланишига олиб бориши 5) кўплаб гуноҳларга каффорат бўлиши 6) ризқнинг кўпайишига сабаб бўлиши. Бу калималар эса нафақат инсон баданига, балки тилига ҳам оғирлик қилмайди, бунинг устига улар қиёмат куни инсоннинг савоби ва гуноҳлари ўлчанадиган тарозуда оғир келади, шу билан бирга Аллоҳга ҳам ёқади.Расмий диний-маърифий канал@Islamcenteruz

23

#Ҳикмат ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОСОН, ТЕЗ ҲАМДА КЎП САВОБГА ЭРИШИШ МУМКИН? Инсоннинг елкасидаги икки фаришта унинг яхши ва ёмон амалини ёзиб боради ҳамда бу амаллари қиёмат куни тарозуда ўлчанади. Ҳар қандай инсон охиратда яхши амаллари тарозуда оғир келишини хоҳлайди.  Аллоҳ таоло ҳам бандаларига раҳм қилиб уларга осон ва кўп миқдорда савобга эга бўлиш йўлларини ўргатган... 🏼Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар: «Икки калима борки, тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюмлидир:«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм» (Аллоҳни поклайман ва Унга ҳамд айтаман, Буюк Аллоҳни поклайман)» (Бухорий: №4606, Муслим: №2694). Бу зикрнинг фазилатлари кўп бўлиб, улардан бир қанчасини санаб ўтамиз: 1)  мезонда оғир келиши 2) Раҳмонга маҳбуб экани 3) кўплаб нафл амалларнинг ўрнини босиши  4) иймонинг мустаҳкамланишига олиб бориши 5) кўплаб гуноҳларга каффорат бўлиши 6)  ризқнинг кўпайишига сабаб бўлиши. Бу калималар эса нафақат инсон баданига, балки тилига ҳам оғирлик қилмайди, бунинг устига улар қиёмат куни инсоннинг савоби ва гуноҳлари ўлчанадиган тарозуда оғир келади, шу билан бирга Аллоҳга ҳам ёқади.Расмий диний-маърифий канал@Islamcenteruz