Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ходимлари Туркияда малака оширмоқдалар

129

2018 йил 26 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Ислом тадқиқот маркази (ИСАМ)да 10 Халқаро таҳқиқ курси ва Усмонли туркий танқидий нашр курсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди деб хабар бермоқда ИСАМнинг расмий сайти.
Курснинг очилиш тадбирида ИСАМ бошлиғи Проф. Доктор Рашит иштирокчиларга салом йўллаб, ИСАМ лойиҳалари ва фаолияти ҳақида маълумот берди. Бу йил ўтказиладиган семинарлар икки босқичдан иборат бўлиб, улар назарий ва амалийдир. Шунга мувофиқ 10-Халқаро таҳқиқ курсида 46 соат маъруза, 42 соат амалий, жами 88 соат бўлади. Халқаро Усмонли турк танқид нашр курсида эса 36 соат маъруза, 52 соат амалий, жами 88 соатга режалаштирилган. Ўқиш 12 кун давом этиб, 2018 йил 7 июлда ниҳоясига етади.
Бу курсларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори Ж.Нажмиддинов ҳамда илмий ходимлар Ж. Каримов, А. Аллоқуловлар қатнашмоқда. Курс якунида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилади.