Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази раҳбари Оксфорд университетида

216

Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази раҳбари Жасур Нажмиддинов Буюк Британиянинг Оксфорд университетига ташриф буюрган бир гуруҳ олимлар сафида илмий сафарда бўлиб турибди. Илмий сафар давомида Оксфорд университетида исломшунослик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва Ўзбекистондаги мазкур соҳада фаолият олиб бораётган марказлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилинган.