Мисрда Ўзбекистон ҳақида китоб нашр этилди

176

Мисрлик машҳур ёзувчи, Ўрта Осиё ишлари бўйича Қоҳира университети тадқиқотчиси Саййид Аҳмад Абдуҳ Тарабекнинг “Ўзбекистон ва ислом цивилизацияси ўчоқлари” номли китоби нашрдан чиқди. Ёзувчи 2014 йилдан бўён Ўзбекистонга Парламент ва Президент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюриб, Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан алломалар, тарихий шахслар ва бугунги ислоҳотлар ҳақида мақолалар ёзиб боради.

Унинг ушбу китоби Мовароуннаҳр ҳудудидан етишиб чиққан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, тилшунослик, математика, тиббиёт, фалсафа, астрономия ва бошқа илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар ҳаёти ва ижодига бағишланган. Жумладан, унда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Замахшарий, Абу Али Ибн Сино, Мусо Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Қаффол Шошийлар ўрин олган. Шу билан бир қаторда, китобда Амир Темур ва темурийлар, ғазнавий ва хоразмшоҳлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар келтириб ўтилган.

Аъзамхон Абдураҳмонов