«Намоз китоби. Намоз ўқишни ўрганамиз (суратлари билан)» китоби нашрдан чиқди

935

Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан «Маърифат зиёси» туркумида тайёрланган «Намоз китоби. Намоз ўқишни ўрганамиз (суратлари билан)» номли рисола чоп этилди.

Кенг қамровли китобхонлар учун тайёрланган мазкур китобда намоз ўқиш тартиби ва қоидалари минг йиллардан бери юртимизда амал қилиб келинган ҳанафий мазҳаби ва юртимиздан чиққан аждодларимиз илмий мерослари негизида тайёрланди. Шу билан бирга унда намоз билан боғлиқ кўп учрайдиган ҳолатлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.