Қозоғистонда Facebook, Youtube ва Twitter каби ижтимоий тармоқлар блокланиши мумкин

70

Қозоғистон ҳукумати энг машҳур ижтимоий тармоқлар – Facebook, Youtube вa Twitterни блоклаш билан таҳдид қилди.

Республика ахборот ва коммуникация вазирлиги маълумотига кўра, агар ижтимоий тармоқлар ҳукумат томонидан экстремистик ташкилот дея эътироф этилган “Демократик танлов” материалларини чекламаса уларга мамлакат ичкарисида блок қўйилади.

Youtube, Facebook, Twitter, Instagram, шунингдек, Россиянинг «ВКонтакте», «Одноклассники» ва «Телеграм» тармоқларига 13 март куни юборилган материаллар бўйича суд қарорини ижро этиш зарурлиги ҳақидаги хабарнома жўнатилган.

Маълумотларга кўра, Instagram, ВКонтакте, Одноклассники ва Телеграмда тақиқланган материаллар тўлиқ ёки қисман йўқ қилишга эришилган.

Манба: www.islam-today.ru