Маст кишининг талоғи

СаволларCategory: ОилаМаст кишининг талоғи
Саволлар asked 1 yil ago

Маст кишининг талоғи ўтадими? Ражъий талоқнинг маъноси нима?

1 Answers
Markaz Staff answered 1 yil ago

Талоқ факат мукаллаф эрдан воқеъ бўлади, гарчи у маст бўлса ҳам. Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: «Барча талоқ жоиздир, фақат эси йўқнинг – ақлини йиғиштира олмайдиганнинг талоғи мустасно». Бу ерда туғма эси паст киши ҳақида гапирилмоқда, лекин инсон ўз ихтиёри билан маст қилувчи ичимликлар ичгани, наша, қорадорига ўхшаш нарсалар истеъмол қилгани учун эсини йўқотган бўлса, талоқ тушади, деган ривоят ҳам бор. Охирги хулосани фатвога ваколатли уламолар чиқарадилар.