«Уч талоқ» ҳақида

СаволларCategory: Оила«Уч талоқ» ҳақида
Саволлар asked 1 yil ago

Ислом динида «уч талоқ»нинг ҳукми нима?

1 Answers
Markaz Staff answered 1 yil ago

Ислом динининг асл моҳиятини билмайдиган кишилар бу сўзларни билиб-билмай ишлатаверишади. Баъзида эса айримлар маст бўлиб, оғзига келган сўзни айтади. Эртаси куни ҳеч нарса бўлмагандек, аёли билан бирга яшайверади. Аёли оқила бўлса, қайта никоҳлатиб олишга шошилади. Ҳадиси шарифда уч нарсанинг ҳазили ҳам чин, чини ҳам чин дейилган. Уларнинг бири талоқ экани барчага маълум. Ҳанафий мазҳабига кўра, хотинга бирдан уч талоқ айтиш бидъат ва гуноҳдир. Зарурат юзасидан талоқ айтишга тўғри келса, бир талоқ қўйиш лозим.