Закот ҳақида

Savol_bot asked 1 yil ago

Закот фарз бўлиши учун қандай шартлар бор?

1 Answers
Markaz Staff answered 1 yil ago

Закотнинг фарз бўлиши учун ушбу шартлар юзага келиши керак:

1. Ҳуррият. Закот берадиган одам эркин бўлиши керак. Қулга закот фарз эмас;
2. Ислом. Закот фарз бўлиши учун мусулмон бўлиши керак;
3. Ақл ва булуғ. Закот берувчи киши ақли жойида ва балоғатга етган бўлиши лозим. Аммо ушр (экинлардан олинадиган закот) ёш бола ва ақли заифнинг еридан ҳам олинади;
4. Нисоб миқдоридаги мол;
5. Молга тўлиқ эгалик қилиш;
6. Асл эҳтиёжидан ортиқ молга эга бўлиш;
7. Бандалардан қарзи бўлмаслик;
8. Нисобнинг ўсиб, кўпайиб туриши;
9. Нисоб миқдорига етган молнинг бир қамарий йил давомида камаймай туриши (“Фатовойи Ҳиндия”).