ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪНОЛАРИНИНГ РУС ТИЛИДАГИ ТАРЖИМАЛАРИ

185

 

ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ РУС ТИЛИДАГИ ТАРЖИМАЛАРИ

1. Қуръони каримнинг рус тилига илк таржимаси Императр Пётр I фармонига биноан 1716 йилда Петербургда нашр этилган. Таржима олим, фалсафа ва тиббиёт фанлари доктори Пётр Васильевич Постников қаламига мансуб. Бироқ мазкур нашр француз шарқшуноси Андрэ дю Риенинг француз тилидаги таржимаси асосида амалга оширилган. Таржимада баъзи оятлар хато ҳамда ғализ таржима қилингани сабабли танқидга учраган.
2. 1790 йилда драматург М.И.Верёвкин томонидан Қуръони карим иккинчи марта рус тилига таржима қилинди. Эътиборлиси, мазкур таржимага ҳам Андрэ дю Риенинг таржимаси асос бўлган. М.И.Верёвкиннинг таржимаси асл матн асосида қилинмагани сабабли унда ҳам хатолар мавжуд, лекин умумий маъно оятлар таржимаси маҳорат билан содда ва тушунарли қилиб берилган.
3. 1792 йилда шоир-таржимон А.В.Колмаков Қуръони каримни навбатдаги рус тилидаги таржимасини амалга оширди. Эътиборлиси, бу ҳам араб тилидан эмас, балки инглиз шарқшуноси Джорж Сейлнинг инглиз тилида нашр этган Қуръон таржимаси асосида таржима қилинган. Таржимада хатолар мавжуд бўлса-да, лекин у рус тилида оятларнинг шарҳи берилган илк китоб ҳисобланади.
4. 1859 йилда Озарбайжон шарқшунос олими Александр Касимович Казембек томонидан Қуръони карим тўртинчи марта рус тилига таржима қилинди.
5. 1864 йилда К.Николаев томонидан Қуръони каримни рус тилига таржима қилди. Унга Алберт де Биберштейннинг француз тилидаги таржимаси асос қилиб олинди. Таржима омма орасида кенг тарқалган бўлиб, тўрт марта қайта нашр этилган.
6. Қуръони каримнинг араб тилидан илк таржимаси олим Дмитрий Николаевич Богуславский томонидан амалга оширилган. Шунингдек, таржимон оятларнинг шарҳини бошқа таржимонлардан фарқли равишда, араб тилидаги китоблар асосида бергани билан ажралиб туради.
7. Навбатдаги таржима академик Ю.А.Крачковский томонидан амалга оширилган бўлиб, олим унинг устида 30 йил меҳнат қилган. Лекин таржима нашр этилишига улгурмай олим вафот этган. Крачковскийнинг таржимаси унинг вафотидан сўнг, 1963 йилда нашр этилган.
8. 1995 йилда Ю.А.Крачковскийнинг шогирди Т.А.Шумовский томонидан Қуръон яна бир бор рус тилига таржима қилди. Таржима асл матнга асосланган бўлиб, араб тили фасохатини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб таржима қилинган. Лекин, таржима хатолардан ҳам холи эмас. Шумовский Қуръон сураларининг анъанавий кетма-кетлигини ўзгартириб, сураларнинг нозил бўлиши тартиби бўйича берган.
9. 1985 йилда Қуръон маъноларининг таржимаси устида Валерия Порохова ўз тадқиқотларини бошлади. Таржима 1991 йилда “Қуръон. Маъноларининг таржимаси ва шарҳи” номи билан нашр этилган.
10. 1995 йилда Қуръоннинг навбатдаги рус тилидаги маънолар таржимаси профессор Муҳаммад Нури Усманов томонидан нашр этилди. Мазкур таржима аввалгиларидан тафсирлардан кенг фойдаланилгани билан ажралиб туради.