Татаристон ва Ўзбекистон диний идоралари тажриба алмашишди

64

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси биринчи ўринбосари Иброҳим Иномов хизмат сафари билан Татаристонда бўлмоқда. Татаристон Республикаси муфтийининг биринчи муовини Ҳазрат Валиулин фахрий меҳмонни қабул қилди. Меҳмон учрашув давомида Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси фаолияти билан танишди.

Шунингдек, томонлар диний муассасаларнинг ҳозирги кундаги муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Иброҳим Иномов самимий қабул учун Татаристон Республикаси диний идораси ва шахсан Муфтий Комил Самигуллинга миннатдорлик билдирди ҳамда уларнинг фаолиятига муваффақият ва фаровонлик тилади. Сафар давомида муфтий ўринбосари Иброҳим Иномов Татаристон диний идораси вакили ҳамроҳлигида Болгария Ислом академиясига ташриф буюриб, талабаларни ўқитиш усуллари ва уларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Манба: www.islam-today.ru