Татаристонда Ақида мактаби фаолияти йўлга қўйилди

74

Татаристон мусулмонлари диний идорасида қошида Ақида илмий мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Унинг очилиш маросими январь ойининг охирида бўлиб ўтган. Тадбирни Татаристон Республикаси муфтийсининг биринчи муовини Рустам ҳазрат Валиуллин очиб берган.

Мактабида 18 дан 30 ёшгача бўлган 40 киши таълим олади. Иштирокчилар икки хил танлов асосида танлаб олинган. Булар: ижтимоий тармоқларда мактаб ҳақида энг кўп хабар тарқатганлар ҳамда акида ва фиқҳ фанидан online тест синовларини топширганлардир. Танловда жами 100 дан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этган. Курс охирида тингловчилар имтиҳон топшириб, сертификатларга эга бўлдилар.

Манба: www.tatar-inform.ru