Ўзбекистонлик ҳожиларнинг сўнгги гуруҳи Мадина шаҳрига жўнаб кетди.

118

Бугун эрта тонгдан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аерапортидан 186 та нафардан иборат ҳожилар, ишчи гуруҳ ва докторлар иборат сўнгги гуруҳ Тошкент-Мадина йўналиши бўйича кузатиб қўйилди. Эътиборлиси, Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Озод Сарсенбаев 24-гуруҳ ҳожиларига раҳбар сифатида жўнаб кетди. Эслатиб ўтамиз аввалроқ марказ катта илмий ходими Аҳмадхон Алимов ишчи гуруҳ ва кичик илмий ходим Салоҳиддин Сиддиқов гуруҳ раҳбари сифатида сафарга отланган эдилар. Марказ ходимларини ҳожиларимиз учун юксак даражада хизмат кўрсатиш ва ибодатларни мукаммал адо қилишларини тилаб қоламиз.