ЗУМАР

12

ЗУМАР (араб. кўп.زُمَرٌ- тўда, гуруҳ, гала, ёвуз ниятли кишилар тўпи. бирл.زَمْرَةٌ ) – Бу сўз Қуръонинг 39-сурасига ном бўлган ва фақат шу суранинг ўзида икки марта ишлатилган. Сурада қиёмат куни одамларни фаришталар жаннат ва дўзахга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб боришлари тасвирланган. Жумладан, «Кофир бўлган кимсалар гуруҳ-гуруҳ қилиниб, жаҳаннамга ҳайдалур…» (Зумар, 71). «Парвардигорларидан қўрққан тақволи зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга бошлаб борилур…» (Зумар, 73).